Ноқонуний активларни қайтариш тўғрисида қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Ноқонуний активларни қайтариш тўғрисида қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Бунинг учун мамлакатда махсус декларация топшириши лозим бўлган шахслар реестри тайёрланяпти. Актив соҳиби унинг қандай келиб чиққанини тасдиқлай олмаса, асоссиз олинган, деб ҳисобланади ва давлат ихтиёрига қайтарилади. Иқтисодий сиёсат кенгаши тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Унда активларни ноқонуний йўл билан олиб чиқишга имкон берувчи шароитлар бартараф этилади ва улар ихтиёрий ёки мажбурий шаклда қайтарилишини рағбатлантириш меъёрлари кўрсатиб ўтилган. Таъкидлаш лозимки, йиғилиш Бош вазир Алихан Смаилов раислигида, марказий давлат органлари, президент девони, Миллий банк ва Бош прокуратура раҳбарлари иштирокида ўтказилди. Бош вазир Адлия вазирига айтилган фикрларга мувофиқ қонун лойиҳасини қайта ишлаб чиқишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси