Қирғизистон билан чегарадаги ўтказув пункти янгиланади

Қирғизистон билан чегарадаги ўтказув пункти янгиланади

Бу иш август ойигача якунланади. Қозоғистон Сенати ташкилот доирасидаги тегишли ҳужжатни маъқуллади. У хавфли маҳсулотни ягона бозорга олиб чиқиш, яширин импорт кўпайиши, бюджет даромадлари туширилмаслиги каби эҳтимолларнинг олдини олишга йўналтирилган. Таъкидлаш лозимки, шартнома муддати учинчи марта узайтирилмоқда. Экспертлар фикрича, бунга асосий сабаб - пандемия ва мураккаб геосиёсий вазият. Шу кунгача Қирғизистон томонидан 14 та ўтиш пунктидан 12 таси модернизация қилинди. Ҳозир Хитой ва Тожикистон чегарасидаги иншоотлар такомиллаштириляпти. Таъкидлаш лозимки, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида еттита ўтиш пункти бор. Ўтган йили икки давлат ўртасида товар айланмаси бир миллиард доллардан ошган.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси молия вазири:

- Аввал айтилгани каби, харажатларни тежаш мақсадида Қирғизистон билан, давлат даромадлари идораси ва божхона хизмати билан шартномаларимиз бор. Биз назоратни кучайтирганмиз. Электрон ҳисоб-китоблар бор, бошқа ҳужжатлар билан таққослаймиз. Асосий мақсад – мамлакат иқтисодиёти зарар кўрмасин ва Иттифоққа тушаётган даромад камаймасин. Буларнинг барчаси назорат остида.

Абдумалик Сарманов таржимаси