2023 йилда 14 та йирик кимёвий корхона ишга тушади

2023 йилда 14 та йирик кимёвий корхона ишга тушади

Улар қаторида эмульсияли портловчи моддалар, эритувчилар, металлургия саноатида ишлатиладиган кимёвий реагентлар, желатин заводи бор. Бунинг учун жами 58 миллиард тенге сарфланади. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги маълум қилишича, келгуси йилларда умумий қиймати 6 триллион тенгедан зиёд бўлган 100 дан зиёд инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилиши режа қилинган. Кимё соҳасига оид объектларнинг кўп қисми, яъни 16 таси Жамбил вилоятида ишга туширилади. Корхоналарнинг кўп қисмида минерал ўғитлар ва ноорганик кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 13 та лойиҳа Манғистауда иш бошлаши мўлжалланган. Минтақада «яшил» водород, аммиак, карбамид ва биопротеин заводлари қурилади. Таъкидлаш лозимки, 2022 йил давомида Қозоғистонда кимё соҳасида фаолият юритувчи 54 ярим миллиард тенге қийматга эга 10 та лойиҳа амалга оширилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси