Туркий тиллардаги овозни матнга айлантириш технологияси тайёрланди

Туркий тиллардаги овозни матнга айлантириш технологияси тайёрланди

Модель автомат шаклда қозоқ, озарбайжон, ўзбек, қирғиз, бошқирд, уйғур, турк, чуваш, татар, ёқут ва бошқа, жами 10 тилни тушуна олади. Беш сония ўйлаб олгач, дастур айтилган сўзларни матнга айлантиради.

Рустем Ешпанов, ақлли тизимлар ва сунъий интеллект  институти техник ҳужжатлар ишловчиси:

– Лойиҳадан мақсад – туркий тилларнинг фонетик, лексик ва морфологик жиҳатларидан фойдаланган ҳолда овозни тушуниш тизимини ривожлантириб боришдан иборат. Рақамли дунёда бундай тилга оид маҳсулот жуда кам. Дейлик, сиз виртуал ёрдамчига ниманидир айтсангиз, у дарҳол матн шаклига ўтказиб беради.

Кўп тилли моделни мобиль телефонга бепул ўрнатиш мумкин. Олимлар уни яратиш учун ярим йил вақт сарфлаган. Ишланма муаллифлари таъкидлашича, технология Америка, Европа ва Осиё овозли ёрдамчилари намунасига кўра ишлайди. Қозоғистон турк дунёсида сунъий интеллект яратувчи етакчи илмий марказлардан бирига айланиши мумкин.

Ҳусайн Атакан Варол, ақлли тизимлар ва сунъий интеллект  институти директори:

- Бу технологияларнинг ҳаммаси Қозоғистон электрон ҳукуматида ишлатилса эҳтимол. Очиқ ҳолда қўйилган, бепул юклаб олса бўлади. Истаган одам дастурни кўчириб олиши, технологияни такомиллаштириши мумкин. Бундан ташқари, биз яратаётган лойиҳаларнинг ҳаммаси мамлакатнинг технологик тараққиётига хизмат қилади ва келажакда бошқа мутахассислар билоан тажрибасини баҳам кўриши мумкин бўлган кадрлар тайёрлаш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси