V DIGITAL ALMATY форуми ташкил қилинди

V DIGITAL ALMATY форуми ташкил қилинди

Биринчи куни майдончада 20 та панель сессияси ташкил қилинди. Майнингдан тортиб, мамлакатда роботлаштиришгача бўлган мавзулар муҳокама қилинди. Масалан, Рақамли тараққиёт вазирлиги турли хизматларни кўпи билан ярим соат ичида олиш имкониятини берувчи мажмуа яратилаётганини кўрсатди. Форум қатнашчилари Қозоғистонда рақамлаштириш жадал ривожланаётганини таъкидлади.

Бағдат Мусин, Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:

- Форумда қатнашиш учун 20 минг иштирокчи рўйхатдан ўтган. Венчур капиталистлар иштирокида 30 дан зиёд панель сессия ўтказилади. Жаҳоннинг турли қисмларидан келган одамлар венчур инвестициялашни муҳокама қилади. Энди биз таълим, акселерациядан ташқари IT-соҳасини қўллаб-қувватлаш тадбирларини мунтазам ўтказамиз.

Дмитрий Макарук, Брест илмий-технологик парки директори:

- Мен саратон скрининги билан шуғулланадиган Қозоғистон стартапини кўрдим. Унда компьютер томографияси олинади. Брестдаги резидентларим ҳам шунга ўхшаш иш қилади, улар МРТ-суратларидан фойдаланяпти. Агарда кучларни бирлаштирсак, дейлик, саратонни эрта босқичда аниқлаш  вазифасини бажариш жадаллашарди.

Рақамли трансформация саноат, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда креатив саноат трендга кирди. Бугун форумда қатор соҳаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади. Digital Almaty – шунчаки тажриба алмашиш эмас, балки янги контактлар, янги технологиялар олиш майдончаси вазифасини  бажаряпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси