2023 йилда баҳорги экин ишларига 140 миллиард тенге ажратилди

2023 йилда баҳорги экин ишларига 140 миллиард тенге ажратилди

Аграр кредит корпорацияси берган маълумотга кўра, 2023 йилда республика бюджетидан 140 миллиард тенге маблағ ажратилган. Маблағ  ёнилғи-мойлаш материаллари, қишлоқ хўжалиги техникаси учун захира қисмлар ва таъмир ашёлари, минерал ўғитлар, ўсимликларни муҳофаза қилиш воситалари, уруғлик харид қилиш ҳамда бошқа экин-тикин ишлари учун сарфланади. Таъкидлаш лозимки, молиялаштириш ишлари фақат кредит биродарликлари, иккинчи даражали банклар ва микромолиявий ташкилотларга маблағ ўтказиш орқали амалга оширилади. Агросаноат субъектлари учун кўпи билан 5 фоиз йиллик устама кўзда тутилган. Эслатамиз, амалдаги шартларга кўра, дастур доирасида кредитлаш муддати 2022 йилдан кейинги йил баҳоригача узайтирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси