Президент Давлат хизмати агентлиги раисини қабул қилди

Президент Давлат хизмати агентлиги раисини қабул қилди

Дархан Жазиқбаев Қосим-Жўмарт Тўқаевга давлат хизматига киришдаги ортиқча тўсиқларни бартараф этиш борасидаги ишлар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, саралаш ишларини тўла рақамлаштириш учун «Е-қизмет» тизими модернизация қилинганини маълум қилди. Унинг асосида 2023 йил март ойидан бошлаб, янги тизим пилот тартибида синовдан ўтказилади. Президент ёшлар кадр захирасига давлат бошқарувининг турли соҳалардаги заруратга кўра навбатдаги саралаш ишларининг бориши ҳақида гапирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат девони сервис моделини шакллантириш бўйича ишларни давом эттириш ва давлат хизматини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси