Ербўл Қарашўкеев: Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборишга тайёрмиз

Ербўл Қарашўкеев: Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборишга тайёрмиз

Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев шундай баёнот берди.

Ербўл Қарашўкеев, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири:

- Қардош халққа ёрдам бериш биз учун муҳим. Зарурат туғилса, имкони борича ёрдам қўлини чўзишимиз керак. Биз бунга тайёрмиз. Туркия томонидан мурожаат тушса, албатта, кўмак кўрсатилади. Бизда халқаро гуманитар ёрдам учун ажратилган захира мавжуд.

Эслатамиз, қозоғистонлик қутқарувчилар зилзила оқибатларини бартараф этишга ёрдамлашиш мақсадида Туркияга жўнаб кетди. Қутқарувчилар отряди таркибида кинологлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тиббиёт хизмати вакиллари бор. 6 февраль куни Туркиянинг жанубий-шарқий қисмида етти балли ер қимирлаши содир бўлгани маълум қилинганди. Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркияда умуммиллий мотам эълон қилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси