Йил бошидан буён 1,5 минг этник қозоқ «қондош» мақомини олди

Йил бошидан буён 1,5 минг этник қозоқ «қондош» мақомини олди

Тарихий ватанига қайтганларнинг ярмидан кўпроғи ўзбекистонликлар. Бундан ташқари, Хитой, Россия, Туркманистон, Монголия ва бошқа давлатлардан келганлар ҳам бор. Улар асосан Алмати, Манғистау, Туркистон ва Жамбил вилоятлари, шунингдек, Астана, Алмати ва Чимкентга жойлашган. Қондошларнинг 20 фоиздан кўпроғи олий маълумотли, 41 фоизи ўрта махсус, 35 фоизи ўрта маълумотга эга. 4 фоизи илмсиз. Таъкидлаш лозимки, 1991 йилдан бошлаб республикага 1 миллион 100 минг нафардан зиёд этник қозоқ юртимизга қайтган.

Абдумалик Сарманов таржимаси