Махсус «Тез ёрдам» бригадаларига парамедиклар киритилади

Махсус «Тез ёрдам» бригадаларига парамедиклар киритилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шошилинч тиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида махсус бригадалар сонини оширади. Уларнинг ҳар бири таркибида парамедик – биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича профессионал тайёргарликдан ўтган мутахассис киритилади. Ҳужжатга кўра, станциялар тиббий ахборот тизимларига уланади. Бу эса мувофиқлаштирувчи ташкилот ёрдам кўрсатишга интеграция қилинишини таъминлайди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Қозоғистонда бир ярим мингта «Тез ёрдам» бригадаси ишлаб турибди, улардан 18 фоизи  — ихтисослашган жамоалардан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси