Марказий Осиёнинг биринчи парламентлараро форуми ўтказилди

Марказий Осиёнинг биринчи парламентлараро форуми ўтказилди

Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон делегатлари мамлакатлар орасидаги муносабатлар, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиляпти. Форум якунларига кўра Туркистон декларацияси қабул қилинади. Ҳужжатда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ягона Марказий Осиё маданий-тарихий маконини шакллантиришга қаратилган муносабатларни янада кенгайтириш истиқболлари акс эттирилади.

Максим Споткай, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати девон раҳбари:

- Трансчегаравий дарёлар, транзит, умумий иқтисодий масалалар. Бошқача қилиб айтганда, биргаликда ҳал қилиниши зарур бўлган мажмуавий муаммолар мавжуд. Бирор давлат уларни якка тартибда ҳал қилиши жуда қийин. Шунинг учун у ёки бу масалани ҳал қилишда биргаликда иш юритишимиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси