
Туркистонда Марказий Осиё давлатлари парламентлараро форуми бўлиб ўтмоқда
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг минтақа давлатлари биринчи парламентлараро форуми иштирокчиларига мурожаатида шундай дейилган. Кун тартибида қардош давлат халқлари ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берилган. Шунингдек, ўзаро сиёсий-иқтисодий алоқалар, минтақа ва чегараолди савдосини кенгайтириш, транзит-транспорт соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, юк ташиш учун муқобил йўналишлар тузиш, янги қўшма инфратузилма лойиҳаларини ишга тушириш ҳақида сўз борди. Экология, чегараоша ўтказиладиган захиралардан самарали фойдаланиш, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масаласи тилга олинди. Таъкидлаш лозимки, форум якунларига кўра Туркистон декларацияси қабул қилинди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:
- Асрлар давомида Марказий Осиё ҳудудидан Шарқни Ғарбга боғлаган асосий савдо риштаси - Буюк Ипак йўли ўтган. У умумий савдо-коммуникация ва маданият макони шаклланишига ёрдам берган. Лекин бизни фақат ўтмиш эмас, бугунги кунимиз ҳам бирлаштириб турибди. Марказий Осиё давлатлари умумий манфаат ва вазифаларга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда, Марказий Осиё келажаги яқин ҳамкорлик ва ўзаро ишончга, ташқи ва ички чорловларга биргаликда жавоб бера олишга боғлиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси