Қозоғистон сунъий ер йўлдошлари учун 140 миллиард тенге сарфлайди

Қозоғистон сунъий ер йўлдошлари учун 140 миллиард тенге сарфлайди

«Қазақстан Ғариш Сапари» берган баёнотга кўра, 2030 йилгача мўлжалланган янгиланган ривожланиш режасига кўра, мамлакат ички бозори учун космик аппаратлар лойиҳалаштирилади ва ишлаб чиқарилади. Улар юқори ва ўрта аниқликда Ерни кузатиш, кунига камида бир марта космосдан суратлар олишга мўлжалланган. Натижада, KazEOSat-2 ва KazEOSat-1 аппаратлари ўрни бўш қолмайди. Кичик ер йўлдошлари чиқарилиши ҳам режалаштирилган. Бу мақсадларда хусусий инвестициялар жалб этилади. Технологияларни сайқаллаштириш ва учириш малакасини ошириш учун жорий йилдан бошлаб дастлабки ишлар амалга оширилади. 2024 йилда кам серияли ишлаб чиқаришга киришилади. Шунингдек, мамлакат халқаро буюртмачиларга ҳам турли космик аппаратлар бутловчи қисмлари етказиб беради, уларга хизмат кўрсатади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси