
2023 йилда Қозоғистонда IT-маҳсулотлари экспорти икки марта ошади
Кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан икки марта ошади. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги тасдиқлаган беш йиллик ривожланиш дастурида ана шу рақамлар келтирилган, Вазирлик прогнозига кўра, 2023-2024 йилларда ўсиш суръатлари кескин ортади, сўнгра Қозоғистонда яратилган дастурлар етказиб бериш суръати бир оз пасаяди ва йилига 210-240 миллиард тенгени ташкил қилади. 2023 йилда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакали мутахассислар сони икки марта ошиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси