Шимолий Қозоғистонда шамол электростанцияси қурилади

Шимолий Қозоғистонда шамол электростанцияси қурилади

10 МВт қувватга эга иншоот 2023-2024 йилларда бунёд этилади. Вилоят энергетика ва уй-жой-коммунал хўжалик бошқармасида маълум қилишларича, муқобил энергия манбаларини жойлаштириш ишлари республикани «яшил иқтисодиёт»га ўтказиш концепцияси доирасида рўйбга чиқарилади. Бугунги кунда минтақада умумий қуввати 70 МВт бўлган 174 та қайта тикланувчи энергия объекти мавжуд. Улар қаторида Сергеевск ГЭСи, олти шамол генератори ва 125 биоқозонхонани кўрсатиш мумкин. Маҳаллий ҳокимлик маълум қилишича, лойиҳалар экологик вазиятни яхшилайди, ҳавога чиқиндилар ва иссиқлик газ чиқишини камайтиради, йирик авариялар юз бериш эҳтимолига барҳам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси