Қозоқ тили онлайн дарсларининг мухлислари кўп

Қозоқ тили онлайн дарсларининг мухлислари кўп

У ўзига хос тил ўрганиш усулини ишлаб чиқди. Курсларга онлайн ёки оффлайн қатнаш мумкин. клубдаги машҳулотлар бепул ўтади, ёш чеклови қўйилмаган. Қозоқ тилини ўрганишни истовчилар эса жуда кўп. «Сўйле» клуби тингловчиларидан бири бўлган Марина Пономаренко олтинчи машғулотдан кейин бемалол шеър ўқий бошлади, қозоқчани тушунаяпти.

Марина Пономаренко, тингловчи:

- Алинанинг ишидан лол қолдим, бирор дарсини қолдирмайман. Ўзим сотувлар бўйича менежерман. Мижозларимнинг 90 фоизи қозоқча гапиради. Улар билан ўз тилида суҳбатлашишни истайман. Айни вақтда, ватанимни севаман, ҳеч қаерга кўчишни истамайман.

Бир кунда бўлиб ўтадиган икки соатлик машғулотда қозоқ тилини мукаммал билувчи устоз ўқувчилари билан талаффуз устида ишлайди, ўтган материални такрорлайди ва ҳатто янги қўшиқлар ўрганади. Асосий эътибор амалиётга қаратилган.

Алина Кан, қозоқ тили ўқитувчиси:

- Усулимнинг мазмуни шундаки, олдинига гаплашишни ўрганади, сўнгра грамматикани ўзлаштиради. Қозоқ тилида қўшимчаларни ўрганиб олиш анча қийин. Қайси қўшимчани қўшишни билмай туриб қолиш мумкин. Септиктер, яъни, келишикларни ҳам ёдлаш керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси.