255 аҳоли пункти тошқин остида қолиши мумкин

Жорий йилда 255 аҳоли пункти сув остида қолиши мумкин. Уларда 127 минг уй бор, аҳолиси - 700 минг нафар. Фавқулодда вазиятлар вазири Ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, жанубда қор эрий бошлашига саноқли кунлар қолди. Муаммо Шарқий Қозоғистонда ҳам ўткирлашиши мумкин. синоптиклар прогнозига кўра, март ойида ҳаво ҳарорати ва ёғинлар миқдори одатдагидан кўп бўлади. Умуман олганда, Юрий Ильин тегишли минтақаларда ўз вақтида юқори тайёрлик даражасига ўтказилади. Профилактика ишлари ўтказиляпти, аҳоли манзилларида тўғонлар қуриляпти ва зарур ҳолатларда эскилари таъмирланяпти, миллионлаб куб метр қор ташиб чиқарилди, ариқлар ва дренаж тизимлари тозаланди.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Вазирлик тегишли давлат органлари ва ҳокимликлар билан бирга «Кўктем - 2023» республика ўқув машқлари давомида тошқинлар юз берган тақдирда амалга ошириладиган ишлар алгоритмини ишлаб чиқишди. Тегишлича миқдорда портловчи ва инерт материаллар ғамланган, маълумот бериш тизимлари текширилди. Қўшимча куч ва воситаларни жойлаштириш, аҳоли кўчирилган тақдирда қабул пунктлари ва чорва моллари учун хавфсиз участкаларни белгилаш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси