Хитойдаги Сиан шаҳри қуруқлик портида Қозоғистон терминали қурилади

Хитойдаги Сиан шаҳри қуруқлик портида Қозоғистон терминали қурилади

Янги логистика лойиҳаси учун саккиз гектар ер ажратилади. «Қозоғистон темирйўллари» матбуот хизмати таъкидлашича, ушбу халқаро қуруқлик портига юкларнинг 40 фоизи Қозоғистондан келади, шунингдек, «Хитой – Европа Иттифоқи» йўналишида жўнайдиган контейнер поездларидан  30 фоизи контейнерлари мазкур портда тайёрланади. Таъкидлаш лозимки, Сиань Хитой Шимолий-Ғарбидаги энг йирик шаҳар, Шэньси провинцияси маркази. Аҳолиси 12 миллион нафардан зиёд.

Абдумалик Сарманов таржимаси