Қозоғистон ва Хитой ҳамкорликда техник мутахассислар чиқаради

Қозоғистон ва Хитой ҳамкорликда техник мутахассислар чиқаради

Уларни ўқитиш учун илғор Хитой технологияларидан фойдаланилди. Келгусида, шу жумладан, электромобиллар, ЗD-босиш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш соҳаларида ҳамкорлик кенгайтирилиши кутиляпти. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Шарқий Қозоғистон техник университети ва Тяньцзинь касбий университети ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро тушуниш тўғрисида меморандум имзоланди. Таъкидлаш лозимки, Хитой лойиҳасидан мавсад – хорижий техник таълим даргоҳларига қўшма касбий-техник таълим марказлари яратиш орқали кўмаклашиш ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳондаги 21 давлат ҳудудида ана шундай йўналишда фаолият юритувчи 26 та билим маскани самарали ишлаб турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси