Қозоғистон лицейининг 6 ўқувчиси Гонконгда ўқиш учун грант олди

Қозоғистон лицейининг 6 ўқувчиси Гонконгда ўқиш учун грант олди

Бу олий таълим даргоҳлари жаҳоннинг илғор юзлигига киради. Қўстанай иқтидорли болалар лицейи битирувчилари олий таълим олиш учун тиришқоқлик билан меҳнат қилаётгани сабабли бундай муваффақиятга эришди. Улар аввалдан инглиз тили ва тегишли фанларни чуқар ўрганишди. Ҳужжатлар топширишдан аввал муваффақиятлари тўғрисида портфолио шакллантирди. Масалан, Арсений Самойленко илмий олимпиадаларда кўплаб мукофотлар олган, фаол волонтёрлик фаолияти билан шуғулланган. У келажакда малакали муҳандис бўлиш ниятида.

Арсений Самойленко, лицей битирувчиси:

- Жорий йилда, 11 синфда битирмасам ҳам хорижий таълим даргоҳларига олдиндан ҳужжат топшира бошладим. Қанча эрта ҳаракат қилсангиз, грант олиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.  Яқинда университетлардан биридан ижобий жавоб келди, мени бепул ўқишга қабул қилишибди. Яна бир университет ҳам таклиф этди, лекин у грант ҳақида аниқ маълумот бермадиЖавобини яна озроқ кутиш керак. Албатта, хорижда имкониятлар кўп, анча жадал ривожланиш мумкин, чунки уй узоқда, ёлғиз қолгач, эплай олиш учун ғайрат қилишга тўғри келади.

Таъкидлаш лозимки, ўқувчилар АҚШ ва Корея университетларидан ҳам жавоб кутяпти. Улар сифатли таълим олиш жуда муҳимлигини билишади, кейин эса олган тажрибасини ўз мамлакатида ишлатиши мумкин.

Раимбек Қанатов, «Билим- инновация» лицейи касбга йўналтирувчиси:

- Бизда 7-синфдан бошлаб инглиз тили чуқур ўқитилади. Бошқа давлатлар инглиз тилини талаб қилади, шунинг учун 11 синфгача тил, математикани ўрганади. Ўзларидаги иқтидор ҳам ёрдам бериши аниқ

Абдумалик Сарманов таржимаси