Қозоғистонда янги коллекция тангалари чиқарилди

Қозоғистонда янги коллекция тангалари чиқарилди

Уларни Миллий банк интернет-магазинидан харид қилиш мумкин. Тангалар мамлакат тарихида из қолдирган буюк шахслар ва воқеалар туркумига оид ва чекланган тиражда кумуш, мельхиор қотишмасидан зарб этилганган. Тангалар номинали 500 ва 100 тенге.

Асан Ахметжан, Қозоғистон Республикаси миллий банки матбуот хизмати:

- Кўплар бу тангаларни коллекция учун эмас, совға ёки инвестиция қуроли сифатида харид қилади. Улар вақт ўтиши билан қийматини йўқотмайди, аксинча, қимматлашиб боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси