Қозоғистонда янги темирйўллар иш бошлайди

Қозоғистонда янги темирйўллар иш бошлайди

Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, уларнинг 3 таси темирйўл йўналишларини кенгайтириш ва ўтказиш қуватини ошириш учун ишга туширилиши кутиляпти. «Дўстиқ – Мойинти» участкасида иккинчи темирйўл изи қўйилиши Хитой ва Европа ўртасида транзит юк ташиш имкониятларини беш марта оширади. «Дарбаза-Мактаарал» темирйўли туфайли Марказий Осиё, Эрон ва Форс кўрфази ўртасида транзит йўл анча қисқаради.  Учинчи лойиҳа - «Алмати» айланма темирйўл изи.  У Осиё-Тинч океани минтақаси ва Хитойдан келаётган юкларни Марказий Осиё ва Европага етказиб бериш муддатини бир суткага қисқартиради. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ҳудудидан 13 та халқаро транспорт йўлаги ўтади, улардан бештаси - темирйўллар. Сўнгги 15 йил ичида соҳага 35 миллиард доллар инвестиция киритилди.

Абдумулиак Сарманов таржимаси