Мажилис ва маслихатларга депутатлар сайловига 2 кун қолди

Мажилис ва маслихатларга депутатлар сайловига 2 кун қолди

Келаётган якшанбада, 19 март куни мамлакат фуқаролари Парламент Мажилиси ва барча даражалардаги маслихатларга янги депутатларни сайлаб олади. Ташвиқот тадбирлари давом этмоқда. Бу жараён 18 март куни тугайди. Республика Марказий сайлов комиссиясида электорал кампаниянинг дастлабки натижалари маълум қилинди.

Леонид Анфимов, МДҲ бош котибиннинг биринчи ўринбосари:

- Сайлов ташкилотчилари миссия вакилларини комиссия аъзоларини ўқитиш, сайловчилар рўйхатини тайёрлаш, фуқароларни ўтаётган сайлов кампанияси ҳақида хабардор қилиш ишларининг бориши билан таништирди. Узоқ муддатли кузатувчилар ташвиқот тадбирлари мониторингига алоҳида эътибор қаратган. МДҲ кузатувчилари бир қатор кенгайтирилган семинарлар, навбатдан ташқари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган йиғилишларда иштирок этди. Ҳамма ерда юқори профессионаллик ва комиссия аъзоларининг бу ишга норасмий ёндашувини кўриш мумкин. Сайлов участкалари тўлиқ таъминланган, овоз беришни ўтказишга тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси