
Бир вақтнинг ўзида бир миллиондан кўпроқ юртдошимиз ўзида дўмбира чалди
Ўзига хос дўмбира челленжи юртимиздаги Наврўз тантаналари доирасида амалга оширилди. Ёш мусиқачилар қозоқ халқ мусиқачиси ва бастакори Қурманғазининг машҳур асарларини чалишди. Бу тадбирдан мақсад – мамлакатимизда маданий меросни сақлаб қолиш, ўсиб келаётган авлод орасида миллий чолғу бўлган дўмбирани оммалаштириш. Республика миқёсидаги акцияда етти мингдан кўпроқ таълим муассасаси ўқувчилари иштирок этди. Улар орасида пойтахтимиздаги Алихан Бўкейхан номидаги 76-мактаб-лицей ўқувчилари ҳам бор.
Жулдиз Пшенбай, Астана шаҳридаги алихан бўкейхан номли 76-мактаб-лицей ўқувчиси:
- 10 ёшимдан бери дўмбира чаламан. Мусиқа санъатини ривожлантиришни истайман. Мактабимизда шу чолғу ижроси бўйича дарс берилади. Бу каби тадбирлар ўтказилишини муҳим деб биламан, бутун оламга дўмбира қозоқ халқининг миллий чолғучи эканлигини баралла айтиш имконини беради.
Рамазан Ерденов, Астана шаҳридаги алихан бўкейхан номли 76-мактаб-лицей ўқувчиси:
- Мен таниқли куйчи бўлиб етишишни хоҳлайман, чунки бобом шундай бўлган. Унинг изидан бормоқчиман. Уч йилдан бери шу асбобни чалишни ўрганяпман.
Абдумалик Сарманов таржимаси