Ишга – миллий либосларда

Ишга – миллий либосларда

Туркистон вилоятида давлат хизматчилари ишга қатъий белгиланган классик либосларда эмас, турли нақшлар билан безак берилган миллий кийимларда келди. Кўҳна анъаналар ва замонавий тенденцияларни уйғунлаштириш мақсадида улардан айримлари ҳатто ательеларга махсус буюртма ҳам берган. Вилоятда ўзига хос челленж ўтказиляпти. Тадбир Наврўз байрамига бағишланган. Акция икки ҳафта давом этади. Давлат хизматчилари айтишига қараганда, улар миллий либосларни фақат кўкламги тантана кунида эмас, ҳар куни кийиб юришга тайёр. Ва келгусида ушбу акция анъанага айланиши мумкинлиги истисно эмаслигини айтишмоқда.

Асан Жуманов, Туркистон вилояти ҳокимлиги бўлим  бош инспектори:

- Қозоқларда ошиқ, арқон тортиш, қиз қувди ва бошқа миллий беллашувлар мавжуд. Афсуски, ёшлар кўпроқ компьютерда ёки телефонда ўйин ўйнашни афзал билади. Шунинг учун, ўйлашимча, уларга миллий қадриятлар ҳақида сўзлаб бериш, анъаналарни оммалаштириш, ёшларда тарихий шахсларимиздан фахрланиш туйғусини уйғотиш, ватанпарварликни уйғотиш лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси