Саукеле дунёга машҳур бўлмоқда

Саукеле дунёга машҳур бўлмоқда

Унинг анъанавий миллий либослари ёрқин ранги, фурнитура ва инкрустацияси билан ажралиб туради. Айниқса, саукеле. Модельер ушбу бош кийимини тўлалигича қўлда ясайди. Уни безатишда қимматбаҳо тошлар, кумуш ва ҳатто тилладан фойдаланади. Ижодкор юртдошимиз хорижлик мижозлари учун 60 га яқин шундай бош кийими тайёрлаган.

ЖАНАРА ИБРАГИМОВА, ДИЗАЙНЕР:

- Америкага 10 дан зиёд саукеле жўнатдим, Австрия, Финляндия, Хитой, Туркия, Бразилия, Кореяда мижозларим бор. Ҳозирда аралаш тўй ўтказиш жуда урфга кирди. Тушгача Европа услубида ўтказилади, кейин эса миллий руҳдаги тўй бўлади. Чет элда ўз анъаналаримизни, урф-одатларимизни кўрсатишни исташади, бу ҳозирда урф бўляпти.

Мен бир мақолани ўқиб қолдим, унда ёзилишича, қиз бола вояга етар экан, онаси унга атаб саукеле тайёрлай бошлайди. Бу мавзу менга жуда ёқиб қолди, излана бошладим, саукеле қандай бўлади, уни кимлар тикади, бу иш ҳозир қайси даражада.

Игна ва фурнитурани маҳорат билан ишлатиш мақсадида Жанар турли курслар ва мастер-классларда қатнашди. Ҳозирги пайтда уста миллий элементларга эга кундалик либослар яратиш устида бош қотирмоқда. Дизайнернинг ишончи комилки, бундай либослар қозоқ анъаналарининг ихлосманди бўлган юртдошларимиз ва хорижликлар орасида эътироф қозонади.

Абдумалик Сарманов таржимаси