
Меъёрларга мос республика йўллари улуши 92 фоизга етади
Йил охиригача бу кўрсаткич республика тармоқларида 92 фоизга, маҳаллий тармоқда 87 фоизга етади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистонда йўлларни қайта тиклаш бўйича 17 та йирик лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Шу жумладан, жорий йилда 3,5 минг километр узунликдаги республика трассаларида таъмир ишлари амалга оширилади. 2023 йилда 11 минг километр йўлда қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етиши кўзда тутилган.
Амангелди Беков, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги автомобиль йўллари қўмитаси раис ўринбосари:
- Республика тармоғида 3,6 минг километр масофада қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилади, 856 километрда бу ишлар ниҳоясига етади. 3,4 минг километр йўл ўрта ва капитал ремонтдан чиқарилади. Маҳаллий тармоқларда 4 минг километр йўлнинг уч минг километрида жорий йилда ишлар якунига етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси