Халқаро турнирда Қозоғистон жамоаси ғолиб бўлди

Халқаро турнирда Қозоғистон жамоаси ғолиб бўлди

Тадбир Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида бўлиб ўтди. Беллашувларда олти жамоа иштирок этди. Респуб­ликамиздан «Алатау» жамоаси қатнашди. Финалда қозоғистонликлар Қирғизистон терма жамоасини мағлуб қилди, турнирнинг бронза медали эса Ўзбекистон чавандозларига насиб қилди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон спортчилари бир неча марта кўкпар бўйича Осиё ва Жаҳон биринчиликларида, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида ғалаба қозонган.

Абдумалик Сарманов таржимаси