Йўллар четига роликли тўсиқлар қўйилади

Йўллар четига роликли тўсиқлар қўйилади

«ҚазАвтоЖўл» берган маълумотга кўра, улардан бири «Екатеринбург-Алмати» республика трассасининг пойтахт ҳудудига кирувчи Тлендиев чорраҳасидаги хавфсизлик оролчасига ўрнатилди. Роликли блокнинг афзаллиги шундаки, у тўқнашиш энергиясини айланиш энергиясига айлантиради. Барабанлар туфайли аварияга учраган автомобиль тўсиқдан учиб кетмайди, унга ёндашганича ҳаракатланишда давом этади. Яъни машина кюветга қуламайди.

Нурбек Темирханов, «Қазавтожўл» миллий компанияси ақмўла филиали раҳбари ўринбосари:

– Бу технология бизда илк марта ишлатиляпти. Агарда самарадорлигини кўрсатса, келгусида республика аҳамиятига эга йўлларда кенг қўлланилади. Биз серқатнов йўл участкаларини танлаб олдик, бу ердан бир кеча-кундузда 15 мингтагача машина ўтади. Яъни, янги русумдаги тўсиқларни фалокатлар тез-тез юз берадиган ва серқатнов жойларга ўрнатишни режалаштирганмиз.

Эслатамиз, мураккаб йўл участкаларида: кескин бурилишларда, тоғларда, туннелларга кириш-чиқишда, автомагистрал ва чорраҳаларда йўл четига махсус тўсиқлар қўйилади. Келгуси бир ой давомида роликли тўсиқ Ақмўла вилоятидаги Талапкер посёлкаси яқинида ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси