Туркистонда япон олчаси гуллади

Туркистонда япон олчаси гуллади

Бу экзотик дарахт Қозоғистон жанубида яхши ўсяпти. Бир неча йилдан буён япон олчасининг нозик гуллари шаҳар аҳлининг кўзини қувнатиб келмоқда. Дарахтларнинг кўп қисми Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси яқинига экилган. Ислом ботаника боғида сакурадан ташқари олма, каштан, қарағай, декоратив тут ва бошқалар ўсади.

Абдрахман Бабаев, зироатшунос:

– Бизда бу дарахтнинг  икки тури – «Ширатай» ва «Канзан» ўсади. Улар жуда нозик, алоҳида парвариш талаб қилади. Дендрологлар ҳамиша уларга қарайди. Сакурага махсус ўғитлар берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси