Геология разведкаси билан энди робот шуғулланади

Геология разведкаси билан энди робот шуғулланади

Гаджет ҳар қандай хавфли шароитларда ишлашга мўлжалланган. Махсус рақамли дастурлар ва ўрнатилган экран туфайли у фойдали қазилмаларнинг спектрал таҳлилини ўтказади ҳамда қимматбаҳо металларни аниқлайди. Ҳозирча дунёда ушбу қурилманинг аналоги йўқ. Ишланма муаллифлари лойиҳани ишлаб чиқаришга қадар олиб боришни, ўз тадқиқотларини такомилига етказиш ва келгусида тижоратлаштиришни ният қилган.

Амандиқ Тулешов, институт бош директори:

Ушбу қурилмани биз 20 йил мобайнида ишлаб чиққанмиз. Чунки бир қатор шундай ускуналар амалга татбиқ этилган, улар оғир эди, энг камида икки-уч килограмм чиқарди, қўлболаси шунча келарди, аммо робот учун вазнни камайтиришимиз керак эди, уни 400 граммгача туширдик.

Хуршида Абдуллаева таржимаси