Жамбил вилоятида янги яшил лойиҳалар ишга туширилади

Жамбил вилоятида янги яшил лойиҳалар ишга туширилади

Қуёш нури билан ишловчи ускуналар биринчи босқичда яна 100 МВт қувват бериши кутилмоқда. Турк инвестори ёрдамида қуёш панеллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Вилоят ҳокими матбуот хизмати берган маълумотга кўра, минтақа тикланувчи энергия манбалари бўйича  республикада биринчи ўринда турибди. Жами ишлаб турган 21 та объект 451,3 МВт электр қуввати беради. Улар қаторида умумий қуввати 175,65 МВт бўлган 9 та  шамол электростанцияси, 24,4 МВтли 6 та гидроэлектростанция ва 6 та қуёш электростанцияси бор. Улар биргаликда мамлакатда чиқарилаётган тикланувчи электр энергиясининг 20 фоизини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.