Туркияда илк марта «Қимиз FEST» ўтказилди

Туркияда илк марта «Қимиз FEST» ўтказилди

Анқарада «Қимиз фест» доирасида меҳмонларга номадларнинг анъанавий ва шифобахш маҳсулотини таййёрлаш усуллари намойиш этилди. Ташкилотчилар қозоқ миллий ошхонаси, анъана ва урф-одатлари, шу жумладан, қимизнинг хосиятлари ҳақида гапиришди. Шунингдек, миллий усулда тўқилган гиламлар катта қизиқиш уйғотди. «Қимиз фест» меҳмонлари учун миллий мусиқа ижро этилди. Ўзига хос чолғу асбоблари ҳамда куйларнинг замонавий аранжировкаси ёрқин таасурот қолдирди. ТУРКСЎЙ ва Маданият вазирлигида таъкидлашларича, Туркияда шу каби тадбирлар мунтазам ўтказилиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси