FITCH Қозоғистон рейтингини «BBB» даражасида тасдиқлади

FITCH Қозоғистон рейтингини «BBB» даражасида тасдиқлади

Рейтинг корпорацияси берган маълумотга кўра, кенгайтирилган Тенгиз конида нефть қазиб олишнинг ортиши мамлакат иқтисодиёти ўсишига олиб келади. Прогнозга кўра, 2023 йилда ялпи ички маҳсулот 4,5 фоизга, 2024 йилда 4,8 фоизга ўсади. Шунингдек, Fitch давлат харажатлари ошишини ҳамда Миллий жамғармадан кафолатланган трансфертларини чекловчи янги бюджет қоидаси жорий этилишини ижобий баҳолади. Аналитиклар фикрича, буларнинг ҳаммаси контрцикл молия сиёсати олиб бориш учун хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси