Давлат органларида петицияни кўриб чиқиш муддати камаяди

Давлат органларида петицияни кўриб чиқиш муддати камаяди

Марказий давлат органлари учун 60 кундан 40  кунгача, маҳаллий органлар учун 20 кунгача. Бугун Мажилис мамлакатда петициялар институти яратилиши кўзда тутилган Жамоат назорати тўғрисидаги қонунни қабул қилди, уни мувофиқлаштириш учун бошқа қонунларга ўзгаришлар киритди ва Сенатга йўллади. Ҳужжат фуқароларнинг давлат фаолиятидаги иштирокини кенгайтиради. «Самруқ-Қазина» миллий фаровонлик жамғармаси ва унга тегишли ташкилотлар жамоат назорати остида бўлади. Рўйхатга ҳарбий қисмлар, ҳарбий таълим масканлари, Назарбоев университети, Назарбоев заковат мактаблари ҳам киритилган.

Мудофаа билан боғлиқ ҳужжат ратификация қилинди

Мажилис депутатлари Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти фаолияти тўғрисидаги учта келишувни ратификация қилди ва Сенатга юборди. Ҳужжатларда томонларнинг ўзаро фаолиятини тартибга солиш мўлжалланган. Бу эса Қуролли Кучларни замонавий қурол, техника, моддий, жумладан, тиббий воситалар билан таъминлаш учун керак. 

Султан Камалетдинов, Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари:

-  Эътиборингизга Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшинларини биргаликда моддий-техник ва тиббий таъминлаш тўғрисида келишувни ратификация қилиш кўзда тутилган қонун лойиҳаси тақдим этилди. Шартнома 2021 йилнинг 16 сентябрида Душанбеда, Жамоавий хавфсизлик бўйича кенгаш йиғилишида имзоланган. Шартномани ратификация қилиш Жамоавий кучларнинг жанговар тайёргарлиги даражаси юқори бўлиши, халқаро хавфсизликка нисбатан туғилаётган таҳдид ва хатарларга тегишли жавоб бера олиши учун зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси