Янги коллекция тангалари сотувга чиқади

Янги коллекция тангалари сотувга чиқади

Уларни бугундан бошлаб ташкилотнинг интернет-дўконидан олиш мумкин. Тангалар «Кўчманчиларнинг илоҳий жонивор ва тотемлари» туркумига оид. Коллекцияда буғу, оққуш ва бургут тасвирланган, шунингдек, «Умр шажараси», «Кигиз уй», «Етти хазина» ҳамда «Йўлбарс йили» бор. Тангалар қиймати - 500 дан 5 минг тенгегача, адади - 250 тадан минг донагача.

Алмат Басенов, Қозоғистон Миллий банки бош дизайнери:

– Сотувга чиқаришнинг янги формати амалга оширилади, қимматбаҳо стандартга оид бўлмаган тангалар «Қозпочта» орқали сотилган бўлса, энди харидор ўзи олиб кетиши ҳамда навбатга ёзилиши мумкин. Сотув жараёни икки босқичда кечади. Эртадан бошлаб кумушдан ясалган 1 килограмм вазнли ўтов сотилади. Ҳаёт дарахти ҳам қизиқарли ечимни кўзда тутган, 25 унция вазнга эга. «Йўлбарс йили» олтиндан ясалган.

Бу танга - 25 унция. Бургут  - 777,5 граммли. Унинг бир томонига тотем тасвири, иккинчи томонига асл кўриниши зарб этилган. Бриллиант қўйилган. 2 миллиметр. Олтин қопланган. Танга юзида шарқона нақш, давлат герби ва 500 тенге қиймат белгиси кўрсатилган.

Таъкидлаш лозимки, республика Миллий банки 30 та туркумда турли-туман коллекция тангаларини зарб этади. Кўчманчилар илоҳий санаган жониворлар ва тотемларга бағишланган туркум улар ичида энг оммалашганларидан бири.

Абдумалик Сарманов таржимаси