Қозоғистон мактабларида сўнгги қўнғироқ янгради

Қозоғистон мактабларида сўнгги қўнғироқ янгради

3 миллион 700 мингдан кўпроқ ўқувчи учун яна бир йил тугади. Уларнинг 172 минг нафари 11-синфни битирди, 6 мингдан кўпроғи «Олтин белги»га даъвогар. 288 мингдан кўпроқ ўқувчи 9-синфни тамомлади. Таъкидлаш лозим, ўқув йили давомийлиги 36 ҳафтага етказилди. Сўнгги қўнғироқ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан бирга нишонланади.

Ғани Бейсембаев, Қозоғистон Республикаси маориф вазири:

- Бу кун бир томондан қувончли, иккинчи томондан бироз маҳзун. Ўқувчиларимиз мактаб билан хайрлашяпти. Ҳар бирингиз ягона миллий тестни муваффақиятли топшириб, яхши натижага эришишингизга ишонаман. Коллежлар ва касб-ҳунар техникумлари битирувчилари учун янги имкониятлар очилмоқда. Сиз сифатли билим олдингиз, малакангиздан амалда фойдаланишни ўргандингиз. Бугунги кунда Қозоғистонда ўрта махсус таълим тизими яна фаол ривожлана бошлади. Таълим даргоҳларига иш берувчиларни жалб этиш орқали кадрлар тайёрлаш жараёнининг самарадорлигини ошира олдик. Битирувчиларга оқ йўл тилайман!

Таътил даврида 1-10-синф ўқувчиларининг 85 фоиздан кўпроғи соғломлаштириш тадбирларида иштирок этади. 10 мингдан зиёд маскан ўқувчиларга хизмат кўрсатади. 3 миллиондан зиёд бола таътилни лагерларда ўтказиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси