Қозоғистон-Хитой ўртасида янги темирйўл ўтказиш жойи иш бошлайди

Қозоғистон-Хитой ўртасида янги темирйўл ўтказиш жойи иш бошлайди

Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, очилиши кутилаётган учинчи темир йўл пунктига «Бахти-Аягўз» линияси тортилади. Лойиҳа икки йил ичида рўёбга чиқарилади. Сўнгра бу линия «Семей-Ақтўғай» участкаси ва «Хитой-Европа-Хитой» транзит йўлагига уланади. Натижада, Осмоности мамлакатига юк олиб кириш ва олиб чиқиш йилига 20 миллион тоннага етади. Янги темирйўл линияси йилига 7,8 миллион тонна маҳсулот ташувига мўлжалланган. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ Абай вилояти ҳокимлиги темирйўл линияси «Шимол-Жануб» йўлагига уланишини таъкидлаганди. Ўтказув пункти қошида қуруқлик порти ва логистика парки очилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси