Қозоғистонда сайёҳлар сони ортмоқда

Қозоғистонда сайёҳлар сони ортмоқда

Қозоғистонда сайёҳлар оқими кескин ортди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, мамлакатимизга 2022 йилнинг 9 ойида 3 ярим миллион хорижлик келган. Айниқса, Россия, Туркия, Хитой, АҚШ, Германиядан кўплаб туристлар ташриф буюрган. Меҳмонлар асосан Алмати, Астана, Ақмўла вилояти, Чимкент ва Жетису вилоятларига боришни маъқул кўрган. 1,5 миллион одам Алмати тоғ кластерида, 224 минг нафари Шучье-Бурабай курорт зонасида, 210 минги Манғистау курорт зонасида, 338 минги Алакўлда ва салкам 94 минг нафари Туркистон курорт зонасида дам олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси