Қозоғистон Тожикистонга 3 миллион ўқ-дори беради

Қозоғистон Тожикистонга 3 миллион ўқ-дори беради

Қозоғистон Тожикистонга 3 миллиондан зиёд ўқ-дори беради. Мудофаа вазирлиги икки давлат ҳукуматлари орасида бепул ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида тузиладиган халқаро шартнома ишлаб чиқди. Вазирлик маълум қилишича, Тожикистон 2019 йил декабрида тожик-афғон чегарасида вазият мураккаблашгани туфайли ёрдам сўраб мурожаат этган. Яъни бу йўналишда ишлар Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида вазият мураккаблашувидан аввал бошланган. Бундан ташқари, шунга ўхшаш шартнома Қирғизистон Республикаси билан ҳам тузилган. Шу билан бирга, ҳарбий-техник ёрдам улар ўртасидаги чегара муаммоларини ҳал этишда ишлатилмаслиги келишилган.

Ўлжас Ҳусаинов, Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирлиги халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи:

- Мазкур давлатларга кўрсатилган ҳарбий-техник ёрдам Қирғизистон ва Тожикистон орасидаги чегара муаммоларини оловлантириш ниятида амалга оширилмаяпти. Мазкур шартнома Афғонистондан халқаро коалиция ҳарбий контингенти олиб чиқиб кетилиши режалаштирилаётгани туфайли имзоланган. Бундан ташқари, мазкур ҳарбий-техник воситалар улар зиддиятларни ҳал қилиш ҳақида келишиб олгани ва вазият барқарорлашганидан кейингина топширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси