Қозоғистонлик фотограф ишлари Москвадаги халқаро биенналеда

Қозоғистонлик фотограф ишлари Москвадаги халқаро биенналеда

Қозоғистонлик фотограф Дамир Жукенов ишлари Москвада ўтказилаётган «Фотографияда мода ва услуб - 2021» халқаро биенналесида тақдим этилди. «Ҳамма учун эмас» кўргазмаси Россия пойтахти аҳлида катта қизиқиш уйғотди. Бу бежиз эмас. Дамир Жукенов ишлари бир услубда яратилган. Ҳар бир блокда ғаройиб воқеа яширин, моделлар ва либос деталлари чуқур ўйланган. Муаллиф фикрича, уларни аёллик латофати, гўзаллиги ва оқ-қора ранглар бирлаштиради. Шундай суратларга муҳрланган инсониятнинг гўзал жинсига бағишланган фотосанъат қасидаси.

Дамир Жукенов, фотограф:

- Бу кўргазма севимли фотографларга эҳтиром рамзи сифатида ташкил қилинди. Питер Линдберг, Герб Ритц, Ричард Аведон шулар жумласидан. Бу эса вақт чеклай олмайдиган фотоасарлар яратиш фикрини берди. Биз услуб ва модани шундай тасаввур қиламиз: вақт, геолокациядан ташқаридаги ҳолат, шунинг учун қаерда ва қачон олинганини тушуниш қийин бўлиши учун оқ-қора шаклда суратга олинган. Бу эса биз яқинлашишни истаган фотографлар эталони ҳисобланади.

Рассом биенналесида жами 32 та фотоасар тақдим этилди, улар шу вақтгача ҳеч қаерда чоп этилмаган. 4 та фотосессияни ижодкор карантин даврида ўтказган. Шу тариқа, санъат ҳамиша долзарб эканлигини кўрсатди. Ва ижод қайноғини чеклаш имконсизлигини исботлади.

Дамир Жукенов, фотограф:

- Болалигимдан ижод ва санъат мени ўзига тортган, шу йўналишда ривожланишни хоҳлаганман. Ва ҳаётимни шу ишга бахшида этдим. Айнан фотография ўзида рангни ҳам, композицияни ҳам жамлашини тушундим. Назаримда, фотографияда ўзлигимни топдим.

Дамир Жукенов Москвага 6 йил муқаддам борган. Ўтган давр мобайнида етакчи Россия юлдузлари ҳамда жаҳоннинг илғор мода нашрлари билан ҳамкорлик қилди. Юртдошимиз фикрича, ўзига ишонч, танлаган йўлдан оғишмаслик ва маҳоратни ошириш муваффақиятга калит бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси