Уйда ҳам хавфсизликка эришолмайсиз. Карантин даврида маиший зўравонлик кучайди

Коронавирус эпидемияси  ва карантин ҳатто рисоладагидек оилалардаги муносабатларга ҳам соя солди. Маиший зўравонлик тўфони кўп мамлакатларни қоплади. Қозоғистон ҳам бундан мустасно эмас. Мажбурий яккаланишдан энг кўп болалар ва аёллар жабр чекмоқда. Карантин агрессияни қай шаклда кучайтирди? Қандай ҳолатларда қонунбузарларга алоҳида талаблар қўйиш зарур? Давлат ва жамият қурбонларга қандай ёрдам бермоқда? Маиший зўравонлик юз берганида нима қилиш керак? Жамият нега маиший зўравонликни анъаналар, диний  қарашлар билан оқлайди ва гендер стереотипларидан қандай қутулиш мумкин? Лаззат Шатаева Impactful дастурининг янги сонида энг долзарб ва нозик саволлар билан  «НеМолчи» жамоат жамғармаси раҳбари Дина Тансарига мурожаат этади.