Қайта жонланиш: меҳмоннавозлик саноати COVID дан кейинги даврда

2020 йил меҳмондўстлик саноати учун нафақат пандемия билан боғлиқ жиддий синовлар, балки кескин ўзгаришлар даври ҳам бўлди. Коронавирус туфайли соҳада юзага келган инқироз меҳмонхона бизнеси ва туризмга иқтисодиётнинг муҳим соҳаси сифатида қараш кераклигини англатди. Пандемия меҳмондўстлик саноатига қандай таъсир қилди? Соҳа  келажаги қандай бўлади? COVID даврида долзарб бўлиб қолиш нимани англатади? Бу соҳада вазиятни барқарорлаштириш учун бизнес ва ҳукумат қандай йўл тутиши керак? Меҳмонхоналар хавфсиз дам олишга кафолат бера оладими? Меҳмонхона бизнеси борасида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган Лучано Соццо Impactful дастурининг янги сонида энг долзарб ва ҳаяжонли саволларга жавоб беради. Меҳмонхона бизнеси соҳаси етакчи топ-менежери Қозоғистонга сайёҳлик бадаллари ва бирдамлик фонди нима учун кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдиради. Барча тафсилотлар билан Лаззат Шатаеванинг муаллифлик лойиҳасида танишасиз.