Қозоғистоннинг кучли каратэчиси Владимир Артюшин билан суҳбат

Sports Nation дастурининг янги сонида Қозоғистон спорти юлдузлари ҳаётида нималар бўлаётгани ҳақида ҳикоя қиламиз. Мамлакатнинг кучли каратэчиси Владимир Артюшин билан суҳбатлашамиз. Кўрсатувимизга Тамара Богданованинг йога бўйича маҳорат дарси якун ясайди.

Кёкушинкай каратэ бўйича охирги жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин медални қўлга киритиб, барчани ҳайратда қолдирди. Улардан бири Владимир Артюшинга тегишли, қолаверса, у турнирнинг энг моҳир каратэчиси, деб эътироф этилган. Бугун Владимир ўз спорт карьерасини юксалтириш учун режалар тузишда давом этмоқда ва болалар билан машғулот ўтказмоқда. Ҳозир биз мамлакатнинг энг кўп унвонли спортчиларидан бирининг олдига борамиз.