Ташқи ишлар вазири ЖХШТ бош котиби билан учрашди

Ташқи ишлар вазири ЖХШТ бош котиби билан учрашди

Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосариТашқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Жамоавий Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов билан учрашди. Томонлар мамлакатимизнинг ЖХШТда раислик фаолиятида ўтказиладиган тадбирлар бўйича фикр алмашди. Ташкилотга аъзо давлатлар Ташқи ишлар  вазирларининг июнь ойида ўтказиладиган учрашувида кўриб чиқиладиган ташкилий масалаларга алоҳида эътибор берилди. Шунингдек, ЖХШТ доирасида ҳамкорликнинг кенг қамровли йўналишларини, жумладан, сиёсий мулоқот, чорловлар ва таҳликаларга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди. Эслатамиз, 2024 йил 1 январидан бошлаб ташкилотга раислик Қозоғистонга ўтган. 


Абдумалик Сарманов таржимаси.