Ташқи савдо айланмаси 140 миллиард долларга етди

Ташқи савдо айланмаси 140 миллиард долларга етди

2023 йилда Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 140 миллиард долларга етди. Бу эса 2022 йилдагидан 3,2 фоизга кўп. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, экспорт улуши 79 миллиард долларни ташкил қилди. Хорижий бозорларга асосан нефть ва нефть маҳсулотлари, уран, рафинадланган мис, мис рудаси ва концентратлари, ферроқотишмалар, буғдой ва меслина юборилди. Асосий харидорлар орасида Италия, Хитой, Россия, Нидерландия, Туркия ва Жанубий Корея бор. ЕОИИ доирасида товар алмашинувига келганда, Қозоғистондан ташкилот аъзоларига 11 миллиард долларга товар экспорт қилинган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.