UFC билан шартнома имзолаган илк қозоғистонлик Шавкат Рахмонов билан суҳбат

Дастуримизнинг бугунги сонида Қозоғистон футболидаги икки энг ёрқин клуб - “Астана” ва “Қайрат” ўртасидаги қарама-қаршиликни кузатамиз. Америка промоушени UFC билан шартнома имзолаган илк қозоғистонлик Шавкат Рахмонов билан суҳбатлашамиз. Шунингдек, мураббий Илья Матвеев сув полоси олами билан сизни таништиради.

Энди дастуримизда сизни Шавкат Рахмоновнинг UFC билан шартнома, мураккаб болалик йиллари ва Қозоғистонда ММАнинг машҳурлиги ҳақидаги интервьюси кутиб турибди. 

24 ёшли Шавкат Рахмонов Американинг таниқли промоушени UFC билан шартнома имзолаган илк қозоғистонликка айланди. Ҳозирга қадар Рахмонов 12 та жанг ўтказган ва 12 бор ғалаба қозонган. Устига-устак, у барча жангларни муддатдан олдин якунлаган. Дастуримизнинг бугунги сонида жангчининг муваффақиятли фаолияти сирлари нимада эканлигини билиб оласиз.