Жаҳон банки Қозоғистон иқтисоди ўсиши бўйича прогноз берди

Жаҳон банки Қозоғистон иқтисоди ўсиши бўйича прогноз берди

Келгуси икки йил давомида Қозоғистонни барқарор иқтисодий ўсиш кутяпти, дейилади Жаҳон банкининг эълон қилинган навбатдаги ҳисоботида. Республиканинг реал ялпи ички маҳсулоти келаси икки йилда 4,5-5 фоизга ўсиши тахмин қилиняпти.

 

Экспертлар фикрича, мавжуд бўлган нефть конларининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳисобига бундай муваффақиятларга эришилиши мумкин. Иқтисодиётнинг мунтазам ўсиши нефть маҳсулотлари экспорти, шунингдек, 2025 йилдан бошлаб мамлакат ичида нефть химияси ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Тоғ-кон ва ва қайта ишлаш саноатига киритилаётган капитал ҳажми ҳам барқарорлигича қолади. Ҳисоботда кўрсатилишича, мамлакат банк тизими жаҳондаги геосиёсий вазиятга бардошли. Молия ташкилотлари етарлича маблағ жалб этаяпти, зарурат бўлганида сота оладиган активлари етарли.

 

Бундан ташқари, Жаҳон банки хорижий инвестициялар ҳажми ортиши ва улар кўпроқ тоғ-кон саноатига йўналтирилишини тахмин қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.